December 1, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Конлардан қазиб олинадиган газ ҳажмини кўпайтиришнинг оптимал ечимлари ўйлаб топилди

Бош саҳифа Русский

Республикада углеводород хомашё захираларини кўпайтириш бўйича Президент ва ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан жамият тасаруфидаги бошқармаларга қарашли конлардаги мавжуд углеводородлар заҳирасини тўлиқ ўзлаштириш ва паст босимли конлардан табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Дастур ишлаб чиқилган.

Айни пайтда ушбу Дастур доирасида конларда сиқув компрессор станциялари ва компрессор қурилмаларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, табиий газ қазиб олинадиган конлар узоқ муддат фойдаланилганда, қатлам босими тушиб, маҳсулотни қайта ишлаш ва транспортировка қилишда қийинчиликлар вужудга келади.

Бунинг олдини олиш мақсадида 2022 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли бошқармаларнинг “Жанубий Тандирча”, “Янгиказган”, “Гирсан”, “Чулқувар”, “Шумак” ва “Култак” конларидан қазиб олинаётган табиий газ босимини ошириш мақсадида сиқув компрессор станцияларини қуриб, ишга туширишнинг техник шартлар ишлаб чиқилмоқда.

“O’ZLITINEFTGAZ” АЖ ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари билан биргаликда юқорида келтирилган 5 та кондан қазиб олинаётган газнинг босимини кўтариб, уни дастлабки тозалаш қурилмаларига узатиш учун мақбул ечимларни танлаш борасида ишлар олиб борилди. Ушбу конлардан қазиб олинадиган газ хажмига қараб газпоршенли ёки винтли компрессор станцияларни қуриш оптимал ечим деб топилди.

Ушбу компрессор станцияларни қуриб, фойдаланишга топшириш эвазига қуйидаги натижаларга эришилади:

• “Жанубий Тандирча” конида газ поршенли компрессор станциясини қуриш натижасида йилига 1500,0 млн куб метр;

• “Янгиказган” конида газпоршенли компрессор станциясини қуриш натижасида йилига 144,2 млн куб метр;

• “Гирсан” конида винтли компрессор станциясини қуриш натижасида йилига 34,6 млн куб метр;

• “Чўлқувар” конида винтли компрессор станциясини қуриш натижасида йилига 129,6 млн куб метр;

• “Шумак” конида газопоршенли компрессор станциясини қуриш натижасида йилига 85,8 млн куб метр;

• “Култак” конида газпоршенли компрессор станциясини қуриш натижасида йилига 547,0 млн куб метр табиий газнинг қайта ишлаш имконияти яратилади.

Ҳозирги кунда “Култак”, “Гирсан”, “Чулқувар”, “Шумак” ва “Янгиказган” конларида қурилиши режалаштирилаётган газ поршенли ва винтли компрессор станциялар бўйича техник шартлар ишлаб чиқилмоқда. Ушбу компрессор станциялар 2022 йилнинг якунида ишга туширилиши кўзда тутилган.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|