“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” газконденсат конидаги 3050 метр чуқурликкача бурғиланган қудуқдан саноат миқёсидаги табиий газ ва газ конденсати қазиб олина бошланди (Видео)

Бош саҳифа Русский

+

“Ўзбекнефтгаз”АЖ “Шўртан” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” газконденсат конидаги 329-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 3050-2863 метр оралиғига фильтр туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|