January 2, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газ чиқиш объектларга ўрнатилган сарф ўлчов қурилмалари оператив-диспетчерлик бошқарувининг автоматлаштирилган тизимига уланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари ҳамда тайёр маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларидаги иш жараёнларга рақамли технологияларни жорий этиш, технологик қайта такомиллаштириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашали “Шўртан 2” конининг газ чиқиш объектларига ўрнатилган сарф ўлчов қурилмалари радиореле симсиз алоқа воситаси (UBIQUITI Power Beam Gen 2) орқали оператив-диспетчерлик бошқарувининг автоматлаштирилган тизими(АСОДУ)га уланди ва маълумотлар ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматининг кузатув мониторига чиқарилди.

Бошқармага қарашли “Шўртан 2” кони ҳамда 108-сонли “Сепаратор” газ чиқиш объектлари ўртасида сарф ўлчов қурилмалари учун 613 метр узунликда тармоқ кабели монтаж қилинди. Кон ва бошқарма бош идораси ўртасида жами 327 метр узунликдаги оптик толали алоқа кабели монтаж қилиниб, ишга туширилди.

Шунингдек, 2 дона “Zyxel” тармоқ қурилмаси созлаш орқали оператив-диспетчерлик бошқарувининг автоматлаштирилган тизимига уланиб, маълумотлар ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматининг кузатув мониторига чиқарилди.

Бошқармага қарашли Марказий омборхонада “1С:Омбор” тизими учун 3 дона компьютер ўрнатилди ва ушбу тизимдан фойдаланиш йўлга қўйилди.

Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларида жами 730 метр узунликдаги оптик толали алоқа кабели ҳамда 1800 метр узунликдаги тармоқ кабели қайта монтаж қилинди ва ишга туширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Ахборот коммуникация технологиялари департаменти ва бошқарма мутахассислари томонидан конлардаги алоқа сифати ва уни такомиллаштириш бўйича ўрганиш ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|