“Ўзбекнефтгаз”: “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмасидан “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувуригача 17 км узунликдаги янги газ қувури ўрнатилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш Дастури” доирасида табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қуйи Сургил”, “Аралиқ” ва “Ғарбий Қуйи Сургил” каби истиқболли конлар ҳисобига табиий газ қазиб чиқариш ҳажми ортишини иноабатга олиб, “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмасидан “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларигача бўлган оралиқда қўшимча товар газ қувурини кенгайтириш эҳтиёжи пайдо бўлди.

Шу сабабли, Бош пудратчи “ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC” компанияси билан ҳамкорликда “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмасидан “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларига тозаланган табиий газ узатиш қувурларининг газ ўтказиш қувватлари оширилди.

“2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш Дастур” доирасида лойиҳалаштирилган 17 км узунликдаги диаметри 530 мм ли газ қувури ва газ қувурини суюқликлар ва механик аралашмалардан тозалаш учун поршен юбориш – қабул қилиш қурилмалари ҳамда газ сарфини ўлчаш қаторлари қуриб, ишга туширилди.

Ушбу газ қувурини ишга туширилиши натижасида “Арслон” газни комплекс тозалаш қурилмасидан “Бухоро – Урал” магистраль газ қувурнинг газ ўтказиш қувватини ошириш билан қувурларда газ босимлари фарқининг ўсиши, яъни гидравлик қаршиликлар олди олиниши ҳамда “Узтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларига паст босимда етказиб бериш эвазига кунлик 200 минг куб метр табиий газ қазиб чиқариш ҳажми кўпайишига эришилди.

Бундан ташқари, босимлар фарқи камайиши натижасида Устюрт регионидан қазиб олинаётган газ хажмларини транспортировка қилиш тизимини барқарорлиги ҳамда “Ўзтрансгаз” ва Устюрт газ кимё мажмуасига узатиладиган табиий газ сифат кўрсаткичларини яхшиланиши эришилди.

Маълумот учун: “Арслон” кони Қарақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани худудида жойлашган бўлиб, 2015 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|