November 16, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Ғузорликларни табиий газ билан таъминлаш мақсадида Газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмаси барпо этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан паст босимли қудуқлардан қазиб чиқарилаётган табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш ва уни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмаларини қуриш бўйича қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Ушбу тадбирлар доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Намозбой” конида жойлашган паст босимли газ қудуқларидан қазиб чиқарилаётган табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш мақсадида, конда газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасининг қурилиш ишлари якунланди

Қурилманинг ишга туширилиши натижасида “Намозбой” конидаги 2-, 11-, 12-, 15-сонли қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ таркибидан қатлам сувлари, газ конденсати ва механик бирикмалар ажратиб олинади ва цеолит ёрдамида қуритилади. Қайта тайёрланган кунлик 50 минг куб метр табиий газ Ғузор тумани аҳолиси фойдаланиши учун “Ҳудуд газ таъминот” МЧЖ га етказиб берилади. Натижада Ғузор тумани, Мустақиллик МФЙ да жойлашган хонадонларнинг табиий газга бўлган эҳтиёжини қондиришга эришилади.

Қурилиш-монтаж ишлари “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган ишчи лойиҳа асосида олиб борилди. Зарурий моддий техник ресурслар ва аппаратлар “Ўзбекхиммаш” АЖ да тайёрланиб, қурилиш майдонига етказиб келтирилди. Шунингдек, ростловчи клапанлар ва зулфин (ЗРА) лар маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона – “Ўзпромарм”МЧЖ томонидан етказиб берилди.

Газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасининг барпо этиш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мутахассислари ҳамда Капитал қурилиш ва таъмирлаш цехи ходимлари томонидан амалга оширилди.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Номозбой” кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани ҳудудида жойлашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|