“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефть қайта ишлаш заводида аммоний полисульфиди ишлаб чиқариш учун синовлари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан корхоналарда маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш, импорт ҳажмини қисқартириш ва тармоқ ҳамда ҳудудий корхонлар билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиш борасида салмоқли натижаларга эришиб келмоқда.

Ушбу ишлар самараси ўлароқ жорий йилнинг август ойида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва “Навоийазот” AЖ мутахассислари билан биргаликда асосий ишлаб чиқариш цехининг аминли тозалаш қурилмасида синов шароитида аммоний сульфиди ва полисульфиднинг лаборатория намунаси олинди.

Aввалроқ, “Ўзкимёсаноат” AЖ ва “Навоийазот” AЖ вакилларининг 16-17 март кунлари Бухоро НҚИЗга ташрифи якунлари бўйича ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш доирасида “Навоийазот” АЖ негизида тиомочевина ишлаб чиқариш мақсадида Бухоро НҚИЗнинг водород сульфидидан фойдаланган ҳолда аммоний сульфид ва полисульфидни ишлаб чиқаришни тадбиқ қилиш масалалари муҳокама қилинган эди.

Aммоний сульфид лаборатория намунасини ишлаб чиқиш учун Бухоро НҚИЗнинг асосий ишлаб чиқариш цехининг аминли газларни тозалаш қурилмасига лаборатория-тажриба қурилмаси ўрнатилди.

Олинган аммоний сульфид лаборатория шароитида завод тадқиқотлар таҳлилхонасида аммоний полисульфиди синтез қилинди.

Аммоний сульфиди ва полисульфиднинг лаборатория намуналари сифат кўрсаткичларини ўрганиш учун “Навоийазот” AЖ лабораториясига юборилди, шундан сўнг намуналарни талаб даражасидаги сифатга етказиш ва ишлаб чиқариш технологиясини ўрганиб чиқиш бўйича тавсиялар берилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|