December 30, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Тўрақўрғон нефть базаси” томонидан истеъмолчиларга 52 350 тонна нефть маҳсулотлари етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефт базаларидаги маҳсулотларни сифатли сақлаш ҳамда уни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ўз вақтида керакли миқдорда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Белгилаб олинган вазифалар доирасида “Тўрақўрғон нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида жорий йил бошидан жамиятни молиявий соғломлаштириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, бино-иншоотларни таъмирлаш ҳамда техник ҳолатларини талаб даражасига келтириш борасида режа асосида, қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ томонидан жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида истеъмолчиларга жами 52 350 тонна нефть маҳсулотлари, жумладан, 33 616 тонна автобензин, 18 416 тонна дизель ёнилғиси ҳамда 318 тонна бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иктисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ томонидан жами 7 та фермерларга ёнилғи қуйиш шохобчалари (ФЁТШ) 1,306 млрд сўмга "E-ijro auksion" савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига сотилди. 2 та ФЁТШлар бўйича савдо жараёни кетмоқда.

Жамият балансида бўлган, фойдаланиш самарасиз деб топилган автоёнилғикашлардан 30 таси 812 млн сўмга сотилган бўлиб, 6 та автоёнилғикашлар бўйича савдо жараёни давом этмоқда.

Жамиятнинг Поп филиалидаги 1000 куб метр ҳажмли сиғим “GTL” заводининг синтетик ёқилғисини қабул қилиш ва тарқатиш учун тўлиқ тайёрланди, қолган сиғимларда мукаммал таъмирлаш ва тозалаш ишлари режа асосида амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|