December 22, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 2 ноябридан 10 декабрига қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим ташкилотларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари олиб борилди.

Республика миқёсида кўзда тутилган умуммиллий лойиҳани амалга ошириш бўйича эълон қилинган “долзарб 40 кунлик” доирасида “Фарғона нефть базаси” МЧЖ ишчи-хизматчилари томонидан бир қатор ободонлаштириш ишлар амалга оширилди.

Жумладан, “Фарғона нефть базаси” МЧЖ ва унинг Қува, Олтиариқ, Қўқон ва Боғдод туманларида жойлашган филиаллари ҳудудларида ҳамда вилоятнинг туман ва шаҳарларида жойлашган объектларига 1000 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Экилган дарахтларни парваришлаш, ерга ишлов бериш, буташ каби жараёнларга белгиланган тартибда маъсуллар тайинланди.

Келгуси йилда жамиятга қарашли ишлаб чиқариш объектларидаги бўш майдонларда “яшил ҳудуд” ларни кўпайтириш режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|