March 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондонда “Barclays” банки раҳбарияти билан учрашди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг халқаро ҳамкорлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, Жамиятнинг халқаро молия институтлари билан ҳамкорлигини кейинги босқичга олиб чиқиш мақсадида Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари Англиянинг Лондон шаҳрида “Barclays” инвестиция банки вакиллари билан учрашди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги делегациянинг Лондон шаҳрига ташрифи “Barclays” инвестиция банки бош офиси вакиллари томонидан илиқ кутиб олинди.

Учрашувда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси аъзолари банк вакилларига сўнгги йилларда эришилган натижалар, амалга оширилган инвестицион лойиҳалар, модернизация ва табиий
газ қазиб олиш, уни қайта ишлаш йўлида самарали натижаларга эришилгани борасида маълумотлар беришди.

Амалга оширилаётган трансформация жараёнлари, молиявий соғломлаштириш масалалари ва ўзаро ҳамкорлик борасида фикр алмашилди.

Таъкидлаш жоизки, “Barclays” жамоаси “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг умумий қиймати 700 миллион АҚШ долларига тенг дебют еврооблигацияларининг муваффақиятли чиқарилиши эришгани, шунингдек, Қашқадарё вилоятида GTL Uzbekistan заводининг ишга туширилиши билан боғлиқ амалга оширилган ишларга катта қизиқиш билдиришди.

Бундан ташқари, “Barclays” томони “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини билдирди ва келгусида ўзаро ишлаш бўйича қатор йўналишларни таклиф қилди.

Ўз навбатида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегация аъзолари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича барча таклиф этилган йўналишларни кўриб чиқишга тайёр эканликларини билдиришди.

Шунингдек, учрашув доирасида “Barclays” инвестиция банки “Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш" лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этиш, шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг салоҳиятли кредит линияларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар доимий мулоқотда бўлишга ва ҳамкорликнинг барча мавжуд истиқболли йўналишларини биргаликда ишлаб амалга оширишга келишиб олдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|