“Ўзбекнефтгаз”: Қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 46-сонли қудуқда ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 2239–2242м, 2217–2212м, 2205–2202м оралиғида перфорация ишлари олиб борилди. Тезкор маълумотларга кўра, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,8 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шимолий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|