January 19

“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарё ва Сурхондарёдаги нефть ва газ объектларида хавфсизлик ва соғлиқни муҳофаза қилиш ҳолатлари назоратдан ўтказилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимдаги бошқарма ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш объектларидаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви (4-босқич) ўтказилмоқда.

Жумладан, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ, “Uzbekistan GTL” МЧЖ, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ, Ўзбекистон харбийлаштирилган қисм, “Муборак нефтгаз сув таъминот” МЧЖ, “Gissarneftgaz” МЧЖ, “Кўкдумалоқ-газ” МЧЖ ҚК, “Қарши нефть базаси” ва “Термиз нефть базаси” МЧЖ ва уларга қарашли филиалларидаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилиши режалаштирилган.

Ўтказилган 4-поғона назорат текширув натижаларига асосан саноат, ёнғин, электр хавфсизлиги, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси йўналишлари киради. Шунингдек хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналишлари бўйича аниқланган камчиликлар бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларни бажаришилига бошқарма ва корхоналарнинг биринчи раҳбарлари маъсул ҳисобланишади.

Мониторинг жараёнида бошқарма ва корхона мутахассисларига ишларни ташкил этиш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида ҳам амалий ёрдам берилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|