January 28

“Ўзбекнефтгаз”: Компания стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича кўп томонлама ишчи сессиялар бошланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятини трансформация қилиш лойиҳаси доирасида халқаро бозорларда (IPO) акцияларни дастлабки оммага тақдим этишга тайёргарлик ишлари жадал суратларда амалга оширилмоқда. Бунда компания стратегияси муҳим аҳамият касб этади.

Аввал хабар қилинганидек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Трансформация салоҳиятини тўлиқ юзага чиқариш ва амалга ошириш учун ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишга АҚШнинг “Boston Consulting Group” (BCG) компаниси маслаҳатчиси жалб қилинган.

Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви аъзолари иштирокида “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ, BCG ва “Schlumberger” нефт ва газ соҳасига хизмат кўрсатиш компанияси вакиллари билан ишчи сессиялар ўтказилмоқда.

Унда компаниянинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган углеводород қазиб чиқариш суръатини сақлаб қолиш дастури режалари кўриб чиқилмоқда.

Бирламчи таҳлил қуйидаги сегментларда "Upstream" (углеводородларни қидириш ва ишлаб чиқариш) режаларини мувофиқлаштиришга қаратилган:

• янги қудуқларни бурғилаш;

• ён қудуқларни кесиш (Зарезка бокового ствола);

• инфратузилма объектларини қуриш ва бошқалар.

Таҳлил иқтисодий самарани ҳисоблаш билан амалга оширилади. Бугунги кунда юқоридаги режаларни келажакда амалга ошириш натижалари олдиндан аниқланди.

Бундан ташқари, BCG маслаҳатчилари компаниянинг мақсадларини ESG-кун тартибини, шу жумладан углеводород изини баҳолашни ошкор қилиш даражасида бирлаштиради.

Сессиялар кун тартибида геология-қидирув, газни қайта ишлаш ва тегишли йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, нефтни қайта ишлаш ва мавжуд ишлаб чиқариш объектларини модернизация қилиш бўйича компаниянинг узоқ муддатли барқарор ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш доирасидаги кейинги қадамлар белгилаб олинади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|