January 27, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Швециялик мутахассислар билан ходимлар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

Шўртан газ кимё мажмуасида “Siemens Energy” AB компанияси вакиллари билан компания мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган “Dual касбий-техник таълим” дастури асосида мажмуа мутахассисларини малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида “Siemens Energy” AB компанияси билан ҳамкорликда мажмуа ўқув марказида мавжуд малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари бўйича назарий ва амалий ўқув машғулотларини олиб бориш учун жалб қилинадиган етакчи мутахассисларини Германия таълим технологиялари асосида педагогик маҳоратини ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг август ойида Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда “Siemens Energy” AB компанияси ўртасида корхонанинг асосий қурилмаларидан бири бўлган газ турбинасига профилактик ва фавқулодда хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилиб, ушбу шартнома асосида мажмуанинг бир гуруҳ мутахассислари Швециянинг Финспонг шаҳрида жойлашган “Siemens Energy” AB компаниясини малака ошириш марказида ўзларининг маҳоратларини оширишган эди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|