January 25, 2022

Электр энергияси таъминотидаги узилишларга қарамай истеъмолчиларга автобензин ва нефть маҳсулотлари етказиб берилиши тўла таъминламоқда

Бош саҳифа Русский

Аввалроқ, 2022 йил 25 январь куни соат 11:00да Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилганлиги сабабли, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг объектларида электр энергия кучланишида узилиш бўлгани ҳамда асосий қазиб чиқариш корхоналари, конлар ҳамда қайта ишлаш заводлари иш фаолияти тўхтагани ҳақида хабар берган эдик.

Энерготизимдаги авариявий узилиш сабаб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигида вақтинчалик штаб аъзолари томонидан ҳозирда электр энергияси узатилгунга қадар углеводород қазиб чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш тизимлари қайта ишга қўшишга шай ҳолатга келтирилгани ўрганилмоқда.

Республика бўйича етарли миқдорларда ёнилғи захиралари тайёрланди ва барча нефтбазалар орқали етказиб берилиши йўлга қўйилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим АЁҚШларида муқобил кичик электр генераторлардан фойдаланилмоқда ҳамда 29та кўчма автомобилларга ёнилғи қўйиш шахобчаси фаолият юритмоқда.

Қисқа муддатда, Тошкент шаҳрида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли барча 34 та АЁҚШлар ҳолати ўрганиб чиқилди. Таъкидлаш керакки, барча шахобчаларда нефт махсулотлари колдиклари мавжуд. Ҳозирги ҳолатда айрим АЁҚШлар фаолияти электр таъминоти йўқлиги сабабли вақтинча тўхтади.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ массивида жойлашган “АЁҚШ -14” ва Яшнобод туманидаги “Паркент -1” АЁҚШда электр таьминоти узилган бўлса-да, 4 дона Кўчма автомобилларга ёқилғи тарқатиш шахобчалари (ПАЗС) ташкил килиниб, истеъмолчиларга нефт махсулотлари тарқатиб берилмоқда.

Андижон (4 та), Наманган (2та), Фарғона (2 та), Навоий (2 та), Қашқадарё (1 та) вилоятларида жойлашган "Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли АЁҚШлар муқобил электр энергия (дизел-генератор) билан таъминланган ва фаолият кўрсатмоқда.

Тошкент вилояти Ангрен, Паркент, Бўстонлиқ, Зангиота туманларида жойлашган АЁҚШларда электр таъминоти тиклангани сабабли, ўз фаолиятини бошлади. Бундан ташқари Бухоро вилоятида АЁҚШлар қошида 3 та ПАЗС, Сирдарё вилоятида 1 та ПАЗС ёрдамида ёқилғи тарқатилмоқда.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги “Тахтапул-70” АЁҚШда 17:30да электр таьминоти тикланиб истемолчиларга нефт маҳсулотлари тарқатилмокда.