“Ўзбекнефтгаз”: “Ernst&Young” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилган лойиҳа доирасида бошланган ўқув дастурлар якунланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг апрель ойидан июль ойигача “Ўзбекнефтгаз”” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ объектлари ҳамда бошқарув аппаратида “Ernst&Young” консалтинг компанияси иштирокида амалга оширилаётган ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш лойиҳасининг 4-босқичи доирасида ўқув дастури ўтказилди.

Тасдиқланган дастурга мувофиқ, ўқув дастурининг асосий йўналиши “Операцион самарадорлик” ва “Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга янги ёндашувлар” дан иборат.

Ўқув дастури якунлангач, ходимлар учун компания маслаҳатчиси томонидан тест синови ўтказилди, натижаларга кўра, мақсадли моделни амалга ошириш учун энг юқори балл тўплаган ходимлар қайд этилди.

2021 йилнинг 25 августида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган "Ўзбекнефтгаз" АЖ мутахассислари учун тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мутахассисларнинг кеййинги вазифалари ўқув курслари давомида олган билимларини амалиётда самарали қўллаш, шунингдек, жойлардаги ҳамкасбларига етказишдан иборат бўлиши таъкидланди.

Маълумот учун: “Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳаси 2020 йил бошидан буён “Ernst&Young” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Унинг мақсади ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнини самарали бошқариш тизимини яратиш ва жорий қилишга қаратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|