“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли қурилмада ёнғин чиқди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига “Учқир” комлексига қарашли Пропан бутан аралашмасини олиш қурилмасидаги печда соат 17:30да ёнғин келиб чиқди.

Соат 17:55 да Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” сиқув компрессор станциясидаги 100-, 200-сонли газ ҳайдаш агрегатлари нормаль ҳолатда тўхтатилди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” комплексидаги Пропан бутан аралашмасини олиш қурилмасига газ кириш-чиқиши тўлиқ ёпилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда ёнғинни бартараф қилиш ишлари олиб борилди ва соат 19:30да ёнғин тўлиқ бартараф этилди.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|