March 16

“Ўзбекнефтгаз”: Амин ёрдамида газни олтингугурт бирикмасидан тозалаш қурилмасининг эскирган ускуналари янгисига алмаштирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу тадбирлар доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Амин ёрдамида газни олтингугурт бирикмасидан тозалаш қурилмаси 1-навбатида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Қурилмани модернизация қилишдан мақсад қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини “ОʻzDSt-948:2016” стандарт талабларига мослаштириш ва истеъмолчиларга сифатли табиий газ маҳсулоти етказиб беришдан иборат.

Ушбу қурилмага 2 та ҳарорат алмашинув аппаратилари тендер савдо танловлари асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилот – “Ўзбекхиммаш заводи” АЖ томонидан етказиб берилди. Янги технологик жиҳозни ўрнатиш ишлари “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилди.

Ускуналарни янгисига алмаштириш натижасида қурилмада метилдиэтаноламин қоришмасининг ҳарорат кўрсаткичлари технологик регламент талаблари даражасида бўлиши ва қурилманинг барқарор, ишончли ва тўхтовсиз ишлаши таъминланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бошқарма мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тўлиқ назорат остида олиб боирлган таъмирлаш ишлари якунланиб, ускуналар муваффақиятли ишга қўшилди.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Амин ёрдамида газни олтингугурт бирикмасидан тозалаш қурилмаси 1-навбати ўз фаолиятини 1985 йилда бошлаган.

Ушу қурилма Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасидан чиқаётган регенерация газларини олтингугурт бирикмаларидан тозалашга мўлжалланган. Қурилма йиллик 0,8 млрд куб метр регенерация газни қабул қилиб, қайта ишлаш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|