“Ўзбекнефтгаз”: “Шимолий Муборак” конида кунлик 120 минг куб метр табиий газ ва 4,4 тонна газ конденсати қазиб олинадиган қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Муборак” газ конденсат конидаги 56 ОЭ-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди ва 2108–2200 метр оралиғида фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг кунлик ўртача 120 минг куб метр табиий газ ва 4,4 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда қудуқ устини жиҳозлаш ҳамда уни газ коллекторига улаш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: “Шимолий Муборак” газ конденсат кони Қашқадарё вилояти Муборак туманида жойлашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|