“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва собиқ “Ўзбурғунефтгаз” АЖ, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ, “Ўзнефтгазмаш” АЖ, “Андижоннефт” АЖ акциядорлари диққатига!

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ–370-сонли қонунининг 51-моддасига мувофиқ эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолиши белгиланган.

Юқоридагидан келиб чиқиб, ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорларига дивидендлар тўлаш бўйича ишлар давом этаётганлигини маълум килган ҳолда, талаб қилиб олинмаган дивиденд маблағларини олиш учун жамият акциядорларидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Акциядорлар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли 2-берк кўча, 143-уй.

☎️ (0-371) 231-13-96.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|