“Ўзбекнефтгаз”: Геология бўйича супервайзерлик бўш иш ўринларига танлов асосида ишга таклиф этамиз
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига геология бўйича 1 та супервайзерлик вакант лавозимига ишга таклиф этилади.
Ушбу лавозимнинг вазифалари ва функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
– излов-қидирув қудуқларида бурғилаш ишлари бажарилишини, технологик материалларнинг сарфланиши ва сифатини назорат қилади;
– супервайзер – Буюртмачи томонидан тақдим этилган, геолого-техник лойиҳа ва ҳақиқий шароитларга мувофиқ, қудуқ қурилиш ишларини бажарилишини таъминлайди;
– Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини, шунингдек, қудуқ қурилиши пайтида иш сифатини назорат қилади;
– мушкул ишларни бажаришда, натижаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқариш ишларини самарадорлигини ошириш методикасини танлаш бўйича тавсиялар беришда бевосита иштирок этади;
– юқори хавфли вазиятларни баҳолайди. Хатарларни бартараф этиш бўйича пудратчига тавсиялар беради;
– бахтсиз ҳодисалар, моддий зарар ва шикастланишлар содир бўлган объектларда ҳодисаларни текшириш комиссиясининг ишида бевосита иштирок етади;
– фавқулодда вазият вужудга келганида дарҳол раҳбариятга хабар беради;
– ишлаб чиқариш жараёнлари тўғрисидаги маълумотларни аниқ ва тўғри ҳолатда раҳбарга етказади.
Номзодга қуйидаги талаблар қўйилади:
– ёш чегаралари – 25 дан 45 гача;
– жинси – эркак;
– рўйхатдан ўтган манзили аҳамиятга эга эмас;
– маълумоти – бакалавр, олий;
– таълим йўналиши – нефть ва газ қудуқларини бурғилаш;
– нефть ва газ қудуқларини бурғилаш мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлиши;
– махсус кўникмалар – меҳнатни мухофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги қоидаларини билиши;
– ностандарт вазиятлардан тезда чиқиб кетиш учун чоралар топишни билиши;
– ўзбек ва рус тилларини билиши;
– компьютер саводхонлиги – Microsoft Office дастурида ишлай билиши;
– ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилмайди;
– бандлик шакли (офисда/масофадан, ярим бандлик/тўлиқ бандлик, штатда/ фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида, муддатли шартнома асосида/муддатсиз шартнома асосида, ўриндошлик асосида ва бошқалар) – тўлиқ бандлик;
– иш тартиби (бошланиш вақти, тугаш вақти, иш хафтасини давомийлиги, дам олиш кунлари) – вахта усулида;
– иш вақтидан ташқари ишлашга йўл қўйилмайди;
– синов муддати 3 ойни ташкил этади.
– хизмат сафарига камдан кам ҳолларда жалб этилади.
Қўшимча талаблар қуйидагилардан иборат:
– сертификатларнинг мавжудлиги – маъқулланади;
– хорижга чиқиш учун паспорт талаб этилмайди;
– шахсий жиҳат ва кўникмалари – интилувчанлик, мулоқотга киришувчанлик, доимий равишда ўз устида ишлаб бориш;
– номзодлар нефть ва газ қудуқларини бурғилаш соҳасида кўпроқ ишлаган бўлиши керак.
Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш мутахассислиги ва иш тажрибасига эга бўлмаган номзодларнинг резюмелари кўриб чиқилмайди.
Маълумотларни @ung_resume ва resume@ung.uz электрон манзилларига юборишингиз ёки (71) 207-27-72 (281) телефон рақамига мурожаат этишингиз мумкин.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Персонални бошқариш департаменти
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|