“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларини географик ахборот тизимини рақамлаштиришда сунъий йўлдош тизимидан фойдаланилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш объектларида рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ҳозирги кундаги геоахборот базасини шакиллантириш ва ривожлантириш мақсадида Лойиҳалаштириш депратаменти ҳодимлари, нефть газ қазиб чиқариш бошқармалари, шунингдек, маҳаллий чет эл компаниялари билан видео конфренция алоқа (ВКС) мунтазам ўтказилиб борилмоқда.

“UzAssystem” қўшма корхонасининг мутахассислари билан ўтказилган навбатдаги конфренцияда ўзаро билим ва кўникмалар алмашиниб, “Ўзбекнефтгаз” АЖга тегишли объектларнинг географик ахборот тизимини (ГИС) рақамлаштирилган харитаси ишлаб чиқилишида зарурий маълумотлар, уларнинг ишончлилиги ва сифати борасида маълумотлар алманишилди. Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан бажарилган ишлар таҳлил қилинди.

Объектларни географик ахборот тизимини (ГИС) рақамлаштирилган харитасида қуйидаги маълумотлар акс этиши лозим:

• Технологик объектлар (нефть ва табиий газни дастлабки тозалаш қурилмалари ва бошқалар);

• Инфратузилмалар (қувурлар, электр тармоқлари, сув қувурлари, алоқа линиялари автомобиль йўллари, темир йўллар, дарёлар, каналлар ва бошқалар);

• Аҳоли пунктлари (туман, участка, аҳоли пунктлари чегаралари);

• Геотехник маълумотлар (қудуқлар, қувурлар ва бошқалар).

Шуни таъкидлаш жоизки, айни кунга қадар Лойиҳалаштириш депратаменти томонидан Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳудудидаги 2 225 км кон қувурлари объектлари, Қорақалпоғистон Республикасидаги 129 км кон қувурлари объектлари, ҳамда Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳудудидаги 16 км кон қувурлари объектларнинг маълумотлари тўпланган.

“UzAssystem” қўшма корхонаси томонидан географик ахборот тизимини шакллантиришда “Microstation V8i” (Select series), “QGIS”(open Source), “ERSI ArcGIS 10.7.1.” дастурларидан фойдаланиб, дала тадқиқотлари жойига чиқган ҳолда ташкил этилади. Мутахассислар томонидан мобил географик ахборот тизими (ГИС) иловалари қўлланилади.

Масалан, лойиҳалаштирилаётган қувур линияларни аниқлашда географик ахборот дастурлардаги барча маълумотларни (топографик, геологик, экологик ва бошқалар) аниқлашда, фазовий Глобал сунъий йўлдош тизими орқали олинган аэрофотосуратлар асосида энг яхши вариантларни танлаш мумкин.

Маълумот учун: “UzAssystem” МЧЖ қўшма корхонаси Ўзбекистон Республискаси Энергетика вазирлиги ва «Assystem» халқаро инжиниринг копанияси ўртасида имзоланган Меморандум асосида ташкил этилган бўлиб, 2019 йилдан бери Ўзбекистонда лойиҳа ишларига оид муҳандислик ва бошқарув хизматларини кўрсатиб келмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|