December 2, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Фарғона водийсидаги нефть ва газ объектлари мавсумга шай ҳолатга келтирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан бугунги кунда жамиятнинг барча бошқарма ва корхоналарини 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектлари мавсумга тайёр ҳолатга келтирилди.

Хусусан, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқарма тасарруфидаги газ қазиб чиқариш конларида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

• 18 дона технологик қурилма жорий таъмирлашдан ўтказилди;

• 6 дона сув иситиш қозони жорий таъмирлашдан ўтказилди;

• 8 дона сиғим жорий таъмирлашдан ўтказилди;

• 2 дона сиғим тозаланди;

• 1600 метр электр тармоқлари таъмирланди;

• 800 метр кабель эстакадалари таъмирланди;

• 4 дона трансформатор подстанциялари таъмирланди;

• 2 дона босим остида ишловчи идиш (сепаратор) ички кўрикдан ўтказилиб, тозаланди;

• “Чақар” конидаги 2-сонли газ қудуғи газ қувурларига иссиқлик алмашинувчи қурилмалари қурилди;

Шунингдек, бошқармадаги автотранспорт воситалари ва механизмлари ҳам мавсумига шай ҳолатга келтирилди. Ишчи-ходимларни совуқ мавсум учун белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим-бош ва пойафзал билан таъминланди.

Бундан ташқари, газ қазиб чиқариш конларида мавжуд жами 32 дона ўлчов воситаси “Ўзстандарт” агентлигида кўрикдан ўтказилди.

Бошқарма тасарруфидаги “Хонқиз”, “Хўжаосмон”, “Чақар” конлардаги вагон уйлар мукаммал таъмирланди.

Шу билан бирга, Фарғона водийсида жойлашган Андижон, Турақўрғон, Фарғона нефть базаларида 14 қозон жорий таъмирдан, 76 сиғим жорий таъмирдан, 205 метр электр тармоқлари, 7 та трансформатор подстанциялари, 190 метр кабель эстакадалари ва 280 метр сув тармоқлари таъмирланди. Технологик қувурлар устидан ўтиш йўлаклар, барча металл кўприклари қайта таъмирдан чиқарилди ва соз ҳолатда эканлиги назоратдан ўтказилди.

Нефть база ва унинг филиалидаги бино иншоотлар, нефть маҳсулотларини тушириш темир йўл эстакадалари, насосхоналар, автоёнилғикашларга ёнилғи қуйиш автоэстакадалари, идишлар омборхоналари таъмирланди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|