March 9

“Ўзбекнефтгаз”: Спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича мусобақа ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

​Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт маркази ўқ отиш базасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди.

​Ушбу ““Ўзбекнефтгаз” АЖ биринчилиги”нинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик департаментининг ходими Мўминов Шерзод рақибларига имконият қолдирмаган ҳолда 1-ўринга сазовор бўлди.

2-ўрин 2-бўлим ходими Джумаев Абдужалилга насиб этган бўлса, Молия ва ғазначилик операциялари департаменти ходими Мирзақулов Бобур 3-ўринни эгаллади.

Аёллар ўртасидаги беллашувлар ҳам жуда қизиқарли бўлди. Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти Иш юритиш бўлими иш юритувчиси Собира Мирхамидова мусобақада тенгсиз эканлигини амалда исботлаб, 1-ўринни қўлга киритди.

“Ўзбекнефтгаз”АЖ администратори Индира Тураева 2-ўринни, Инвестиция дастурлари ва марказлашган харидлар бўйича шартномаларни кўриб чиқиш гуруҳи 1-тоифали мутахассиси Севара Рахматова 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритганларга қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|