December 5, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Марказий маъмурий бинолар ҳамда конлар ягона марказлаштирилган алоқа тизимларига уланмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамиятининг Марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудлардаги бошқарма ва корхоналарининг маъмурий биноларида ягона марказлаштирилган алоқа тизимлари жорий этилмоқда.

“Ўзбенефтгаз” АЖ Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти томонидан ягона корпоратив IP-телефон алоқа ҳамда ягона марказлаштирилган видеоконференцалоқа тизимларини жорий этиш бўйича ҳам бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” ҳамда “Ўзнефтмаҳсулот” маъмурий биноларида замонавий “Grandstream UCM6308” русумли “АТС” қурилмалари ҳамда “Grandstream GRP2615” русумли телефон аппаратлари ўрнатилди.

Шунингдек, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” маъмурий биноси “IP-АТС” қурилмасидан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси учун рақамлар ажратилди ва ишга туширилди.

Акциядорлик жамиянинг Марказий аппарати жойлашган бинодаги “Grandstream UCM6208” русумли “IP-АТС” қурилмасидан эса ўз навбатида Газли ҳамда Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари учун рақамлар ажратилди.

Натижада “Ўзнефтгазқазибчиқариш”, “Ўзнефтмаҳсулот”, Марказий аппаратнинг маъмурий бинолари, шунингдек Шўртан, Водий, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда “Қумли”, “Дояхотин”, “Хожиқазган” конлари ўртасида ички алоқа ўрнатилди.

Ягона марказлаштирилган видеоконференцалоқа тизимини жорий этиш бўйича компаниянинг барча маъмурий биноларида “Yealink” замонавий видеоконференцалоқа қурилмаларини босқичма- босқич ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|