October 30, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб барча харидлар тўлиқ электрон шаклда ўтказилади

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган харидлар жараёни холис, шаффоф, коррупцияга йўл қўймаган ҳолда, шунингдек, молиявий маблағлардан оқилона, тежамкор ва самарадор фойдаланган ҳолда ташкил этилмоқда.

Жамият томонидан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб барча харидлар тўғрисидаги маълумотлар мажбурий тарзда махсус ахборот портал (exarid.uzex.uz) билан биргаликда, жамиятнинг расмий вэб-сайти (ung.uz), tenderweek.uz ва бошқа очиқ ахборот воситаларига жойлаштириб бориш орқали соғлом рақобат муҳити яратилмоқда.

Шунингдек, харидлар натижалари бўйича расмийлаштирилган Комиссия баённомалари 3 кун давомида жамоатчилик муҳокамаси учун махсус ахборот порталига жойлаштирилмоқда.

Ҳисобот даврида, тузилган шартномалар доирасида умумий қиймати 29,9 млн АҚШ долларлик эквивалент ва 6,1 млрд сўм қийматидаги моддий-техник ресурслар ва хизматлар етказиб келтирилди ва бажарилди.

Хусусан, тузилган ва режалаштирилган шартномалар доирасида жами 7,3 млрд сўм эквивалентдаги Жамият маблағлари иқтисод қилинишига эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 21 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан, Жамият харид тизимини аудитдан ўтказиш, шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш тизимларининг самарадорлигини ошириш бўйича “КПМГ Аудит” МЧЖ халқаро аудит компанияси томонидан аудит хизматлари олиб борилди. Ушбу халқаро аудиторлар томонидан амалга оширилган ишлар келгусида Жамият тасарруфидаги завод ва бошқармаларидаги харид жараёнларини янада шаффоф, ошкора ва қонунларга мувофиқ ўтказилиши таъминлайди.

Бундан ташқари, харидлар жараёнини электрон тарзда ўтказиш бўйича ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Харидлар тўғрисидаги”ги 684-сонли қонун талабларига биноан 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб Жамият томонидан барча харид жараёнлари махсус электрон порталлар орқали тўлиқ электрон шаклда ўтказилиши йўлга қўйилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, харидлар жараёнида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўрни устувор вазифа этиб белгиланган. Авваллари импорт орқали олиб келинган технологик ускуналар (котел утилизатор, теплообменник, абсорбер ва ҳ.к.), шарли зулфинлар, насос қурилмалари, шунингдек бурғилаш ишлари учун ишлатиладиган кимёвий реагентлар хариди бугунги кунда маҳаллий корхоналардан сотиб олинмоқда.

Шунингдек, тизим ташкилотлари омборларидаги моддий-техник ресурслар ҳисобини юритиш, айланмасини назорат қилиш ҳамда захираларни бошқариш мақсадида автоматлаштирилган “1С:Омбор” тизимига умумлаштирилди.

Моддий-техник ресурсларни рўйхатга олишда “Маҳсулот ва хизматларнинг ягона электрон миллий каталоги”даги (tasnif.soliq.uz) 17 хонали кодни автоматик тарзда бириктириш имконияти ишлаб чиқилди. Бунинг натижасида, омборлардаги моддий-техник ресурсларини оператив таҳлил этиш, мавжуд захиралардан тўғри фойдаланиш, такрорий харидларнинг олдини олиш, йиллик эҳтиёжларни шакллантириш, жараённи режалаштириш, инсон омилини камайтириш орқали шаффофликни таъминлаш имкони яратилди.

2021 йил октябрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда моддий-техник ресурслар ҳаракатини ҳисобга олиш бўйича “E-ombor” электрон тизими амалиётга тадбиқ этиш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|