October 21, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “СИБУР Холдинг” компаниясининг делегацияси Шўртан газ-кимё мажмуаси ҳамда “GTL” заводига ташриф буюрди (Фото)

Бош саҳифа Русский

2021 йилнинг 20 октябр куни “СИБУР Холдинг” АЖ Бошқаруви Кенгаши раиси Дмитрий Конов бошчилигидаги делегация Энергетика вазири Алишер Султанов ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамроҳлигида Шўртан газ-кимё мажмуаси ҳамда “Uzbekneftegaz GTL” заводига ташриф буюрди.

Ташриф “СИБУР Холдинг” ОАЖ делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида ташкил этилди.

Дастлаб делегация Ўзбекистонда амалга оширилаётган энг йирик инвестиция лойиҳалардан бири бўлган “Uzbekneftegaz GTL” заводига ташриф бюрди.

Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда заводда синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича асосий қурилиш-монтаж ишлари бажарилган бўлиб, ишга туширишдан олдинги ва ишга тушириш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Қиймати 3,4 миллиард доллардан ортиқ бўлган ушбу энг йирик инвестиция лойиҳани амалга ошириш ишлари 97 фоизга бажарилди.

“GTL” заводи ишга тушиши билан юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган 1,5 миллион тоннадан зиёд юқори сифатли, экологик тоза дизель, керосин, нафта ва суюлтирилган газ маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ташриф доирасида делегация аъзолари Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан ҳам яқиндан танишишди. Меҳмонларга мажмуанинг Марказий бошқарув биноси ва Марказий лабораториясидаги иш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Маълумот учун, СИБУР Холдинг” АЖ Россияда энг йирик интеграциялашган нефть-кимё компанияси ва глобал нефть-кимё саноатида энг жадал ривожланаётган компаниялардан бири ҳисобланади. 2020 йилда “СИБУР”нинг даромади 7,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Ўтган 10 йил мобайнида “СИБУР” бир қатор кенг кўламли инвестиция лойиҳаларини амалга оширди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|