“Ўзбекнефтгаз”: Автомобилларга ёнилиғи қуйиш шохобчалари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” МЧЖда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонликларини ошириш ва уларни меҳнат қонунчилигида белгиланган қоидаларига риоя қилиш масалаларига бағишланган семинар йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигидан мутахассислар ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг АЁҚШ, ФЁТШлардан техник фойдаланиш гуруҳи раҳбари Мухторхўжа Рахимов иштирок этди.

Семинарда мутахассислар томонидан корхона ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида меҳнат қонунчилиги бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири. Сабаби, ҳар бир ходим қонунларни билиб, унга амал қилиб фаолият олиб борса иш унумдорлиги ошиб бораверади.

Ташкил этилган ушбу семинарда бу жиҳатлар ходимларга ҳаётий мисоллар асосида етказилди. Ушбу Қонунлардаги энг муҳим ўзгаришлар ва жиҳатлар ҳақида маърузалар ўқилди.

“UNG Petro” МЧЖ директори Мирзохид Мусаев савдо фаолиятини олиб боришда ҳалолликка катта эътибор бериш, нопок ишларга қўл урмаслик, коррупцияга йўл қўймаслик ва шаффофликни таъминлаш бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган энг асосий вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|