November 17, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Муҳандис техник ходимлар хавфли ишлаб чиқариш объектларида тажриба алмашишди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида фаолият олиб бораётган ходимларининг малакасини ошириш мақсадида қайта ишлаш корхоналарида ўқитиш ва тажриба алмашиш дастури ишлаб чиқилган.

Ушбу дастур доирасида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 30 нафар муҳандис техник ходимлари “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ, “Uzbekneftegaz GTL” завод, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖларнинг хавфли ишлаб чиқариш объектларида тажриба алмашишди.

Ходимларга бошқарма ва заводларнинг ишлаб чиқариш фаолияти, технологик жараёнларни бошқариш услублари билан таништирилиб, хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишчи ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги, экология хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги йўналишлари бўйича ишларни ташкил этиш ҳамда назорат олиб бориш бўйича тажриба алмашилди.

Бундан ташқари бошқарма ва заводларда ишлаб чиқариш санитария ҳолатлари, ишчи ходимларни барча турдаги ҳимоя воситалари ва махсус кийимлардан фойдаланиш тартиби ҳамда ишлаб чиқаришда тегишли ҳужжатларни юритилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, газ хавфи бор ишларни хавфсиз ташкил этиш, нафас олиш органларини ҳимоя қилиш аппаратларидан тўғри фойдаланиш, ишчи ҳудуддаги ҳаво таркибидан таҳлил олиш жараёнлари амалий кўрсатиб берилди. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги ҳалокатли вазиятларда зудлик билан хабар бериш ва бартараф этиш жараёнлари бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

Соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўлими бошлиғи Элбек Шомурадов тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|