“Ўзбекнефтгаз”: “GTL” заводининг ёш кадрлари малакаларини мустаҳкамлаш учун корхоналарда амалиёт ўташмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Хабарингиз бор, Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлган, умумий қиймати 3,6 млрд долларлик “Uzbekneftegaz GTL” заводида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, қурилмалар босқичма-босқич ишга тайёр ҳолатга келтирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан заводнинг кадрлар захираси маҳаллий олий таълим муассасалари битирувчилари билан тўлдирилиб, ёшларнинг малакалари ишлаб чиқариш корхоналарда оширилмоқда.

“Uzbekneftegaz GTL” заводининг ёш мутахассислари Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Муйноқ туманларида жойлашган Устюрт газ ишлаб чиқариш бошқармасининг ишлаб чиқариш жараёнлари ва технологик объектлари фаолияти билан яқиндан танишишмоқда.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг тажрибали муҳандислари “GTL” заводининг ёш мутахассисларига газни қазиб олиш, ташиш, сақлаш, дастлабки тозалаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш жараёнларини амалиётда кўрсатиб беришмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг энг йирик газ қазиб чиқариш бошқармаларидан бири бўлиб, Ўзбекистондаги қазиб чиқарилган табиий газ умумий ҳажмининг 10 фоиздан ортиғи унинг ҳиссасига тўғри келади.

“Uzbekneftegaz GTL” заводи Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|