“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода янги бурғиланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олишга эришилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” конининг 55-сонли қудуғида бурғилаш ишлари олиб борилди.

Ушбу қудуқнинг 1892–1880 метр оралиқдаги қатламида перфорация ишлари олиб борилди.

Ўзлариштириш натижасида қудуқдан кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Кулбешкак” кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб 2008 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|