December 17, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Газларни амин ёрдамида тозалаш қурилмасига янги насослар ўрнатилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан бошқарма ва корхоналарда углеводородларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш режасини ўз вақтида бажариш учун қурилмаларни барқарор ишлатиш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш мақсадида қатор лойиҳалар амалга тадбиқ этилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалга оширилаётган “ Газларни олтингугурт бирикмаларидан цеолит ва амин ёрдамида тозаловчи қурилмалаини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида юқори босимда Метилдиэтаноламин (МДЭА) қоришмаларини ҳайдаб берувчи эскирган “НН-200/700” русумли насосларни алмаштириш ишлари кўзда тутилган эди.

Мазкур лойиҳа асосида Хитойнинг “EBARA GREAT PUMPS CO.,LTD” компанияси томонидан замонавий ”200х150SPD5M34185E” русумли 2 жамланма асосий ва “200х150UCW502” русумли 2 жамланма (бустер) ёрдамчи насослари тайёрланиб, етказиб берилди. Ҳозирги кунда ушбу насослар “АСО-2” қурилмасига монтаж қилиниб, технологик қувурларни ва беркитувчи зулфинларни монтаж қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, асосий насосларни бир маромда ишлашини таъминлаш, улардан фойдаланган вақтда трансформаторларга юкламаларни ортишини олдини олиш, қурилмага кираётган газ сарфи миқдоридан келиб чиқиб, насос ускунасининг ишчи параметрларини ростлаш мақсадида “Частоталарни ростлаш” ускунаси ҳам олиб келтирилди.

Насосларни ишлатиш жараёнида бевосита иштирок этувчи машинист ва кузатувчилар Шўртан газ кимё мажмуасида ташкил этиладиган махсус ўқув курсларида ўқитилиши режалаштирилмоқда.

Насосларни замонавийларига алмаштириш натижасида қурилмада юзага келадиган тўхталишларнинг олдини олишга, техник жараёнда содир бўладиган ноқулайликларни бартараф этишга, газ сифатини оширишга ва электр энергияси сарфини тежашга эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|