November 26, 2021

“Ўзбекнефтаз”: “Шарқий Бердақ” конида яна бир табиий газ қувури ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини оширишга ва конлардан газни комплекс тайёрлаш қурилмалари ва қайта ишлаш заводларига узатиш тизимини яхшилаш мақсадида янги газ қувурларини ишга тушириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конларда газ узатиш тизимини кенгайтириш мақсадида "ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ илмий тадқиқот лойиҳа институти билан биргаликда техник ечимлар олиб борилди. Шу асосида “Шарқий Бердақ” конида янги 3-сонли газ йиғув пунктини қуриши ва “Шарқий Бердақ” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача қўшимча диаметри 219 мм ли узунлиги 3 км бўлган газ қувури қурилиб, ишга туширилди.

Газ қувурининг қурилиш монтаж ишлари Бош пудратчи “Нефтгазмонтаж” МЧЖни жалб этган ҳолда, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Ушбу газ қувурининг ишга туширилиши натижасида “Шарқий Бердақ” ва “Қуйи Шарқий Бердақ” конларидаги паст босимли қудуқлардан қазиб олинган табиий газни алоҳида қувур орқали “Шарқий Бердақ” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасига узатиш имконияти яратилди.

Шунингдек, жорий йилда бурғилаб, ишга тушириладиган қудуқлардан қазиб олиниши режалаштирилган табиий газларни ҳам мазкур газ қувури орқали узатиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари мазкур конда 4-сонли газ йиғув пункти ҳамда диаметрлари 168мм.ли ва 219мм.ли 3,5 км узунликдаги табиий газ қувурини қуриб ишга тушириш ишлари ҳам режалаштирилган.

Маълумот учун: “Шарқий Бердақ” кони Қарақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани худудида жойлашган бўлиб, 2002 йилда ишга туширилган.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|