“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида шахсий жавобгарлик, қатъий тартиб-интизом ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасида видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Департамент раҳбарлари ҳамда мустақил бўлим бошлиқлари иштирокида табиий газ қазиб чиқарилиши ҳамда углеводородлар захирасини ошириш борасида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш жараёнида коррупцион ҳолатларга йўл қўймасликка доир танқидий йиғилиш ўтказилди.

Бошқарув раиси аввало иш жараёнида ходимлар учун барча шароитлар яратилгани, иқтисодий-ижтимоий қўллаб-қувватлов амалга оширилиб келинаётган бўлишига қарамай, айрим масъуллар белгиланган вазифаларини бажаришда совуққонликка йўл қўйишаётгани кескин танқид қилинди.

Мансаб ваколатини суистеъмол қилаётган айрим департамент раҳбарлари, кўрсаткичларнинг 2021 йилнинг дастлабки ярим йиллиги натижалари билан лавозимдан олиниши айтилди.

Соҳада ҳамон ўғирлик, талон-тарож, коррупция ҳолатлари учраётгани, харидлар, қурилиш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган мулкларни сотишга доир жараёнларда яққол кузатилаётгани, қурилиш билан боғлиқ ҳужжатлар “қўл учида” қилинаётгани кескин танқид қилинди.

Бошқарув раиси Бошқармалар ҳамда заводларда ички тартиб-интизомга риоя қилиш жуда ёмон, конлар ва қудуқларда ишчи-ходимларнинг яшаш-ишлаш шароитлари абгор аҳволга келиб қолгани маълум қилинди.

Ишчи-ходимлар учун барча шароитларга эга бўлган кўчма ётоқхоналар қилиб берилган бўлишига қарамай, улардан фойдаланишда шахсий жавобгарлик унутиб қўйилгани таъкидланди.

Бундай салбий ҳолатларни олдини олиш ҳамда унга йўл қўймаслик бўйича махсус назорат қилувчилар тайинлаб қўйилган бўлса-да, аҳвол аллақачон қониқарсиз бўлиб улгурган.

Ишчиларнинг иш вақтида белгиланган вазифаларни бажариш ўрнига, лавозим йўриқномаси билан боғлиқ бўлмаган ишлар билан банд экани аниқланган. Бу биргина Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мисолида келтириб ўтилди. Ваҳоланки, ҳар бир бошқармада бундай салбий ҳолатни кузатиш мумкин.

Бошқарув раиси томонидан коррупцияга қарши учун аввало ҳар бир масъул раҳбарнинг ва унинг қўл остида иш фаолиятини олиб бораётган ходимларнинг шахсий жавобгарлиги ҳамда қатъий тартиб-интизомли бўлиши кераклиги яна бир бор қайд этилди.

Бу борада Бошқарув аппарати билан ишлаш, Молиявий ва комплаенс назорат, Персонални бошқариш департаменти раҳбарларига алоҳида топшириқлар берилди.

Жамиятда трансформация, рақамлаштириш, модернизация ишларини амалга ошириб коррупцияга буткул барҳам бериш муҳокама қилинди.

Соҳага билимли, хорижий тилларни мукаммал биладиган ўғил-қизларни таклиф қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда лавозимларга тайинлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, йиғилишдаги кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш ва унда ўзларининг эркин овозларини беришлари учун ишчи-ходимларга шароитлар яратиш зарурлиги ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, видеоселектор якуни билан тегишли қарорлар қабул қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|