“Ўзбекнефтгаз”: Муйноқдаги ишламай турган газ қудуғи капитал таъмирланиб, ишга қўшилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” газ конидаги ишлатилмаётган қудуқлар мажмуасида турган 19-сонли қудуқ “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан тўла таъмирланиб, қайта ишга қўшилди.

Қудуқда сув йўлларини ёпиш ишлари бажарилиб, 2456–2462м, 2462–2464м интерваллар оралиғида перфорация ишлари ўтказилгандан сўнг, қудуқни ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 115 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шимолий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|