“Ўзбекнефтгаз”: “Муборак” газни қайта ишлаш заводида Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаси таъмирланди ва муваффақиятли ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Жорий йилнинг 15 май куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Угеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва “Муборак” газни қайта ишлаш заводи мутахассислари билан келишилган ҳолатда 4-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 17-қурилмасини огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун тўхтатилган эди.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, ишончли ишлаши ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Қурилмани таъмирлашга тўхтатилган даврда “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимларини оптималлаштирилди. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ ҳажми кунлик 5,0 млн куб метрга қисқартирилишининг олди олинди.

Айни пайтда Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилма таъмирланиб, муваффақиятли ишга туширилди.

Маълумот учун: “Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 4-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 17-қурилмаси эса 1991 йил ишга туширилган бўлиб, газни олтингугурт бирикмаларидан тозалашга мўлжалланган. Қурилма йиллик 2,0 млрд куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|