“Ўзбекнефтгаз”: Тарихимизнинг ажралмас бир қисми Шайҳонтохур тарихий дарвозаси қайта тикланди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М Мирзиёевнинг 2018 йил 10 август куни Тошкент шаҳрининг Шайҳонтохур туманига ташрифи давомида “Шайҳонтохур меъморий мажмуасининг” тарихий дарвозасини қайта тиклаш бўйича берилган кўрсатмаларига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ушбу дарвоза қайта тиклашга эришилди.

Ушбу тарихий мажмуанинг бузиб ташланганлиги узоқ йилларга бориб тақалганлиги, архив ҳужжатларида маълумотларнинг деярли йўқ эканлиги ўз ўрнида ушбу тарихий дарвозанинг жойлашган ўрнига, кўринишига (эскизига) аниқлик киритишда муаммоларга дуч келинди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Шайҳонтохур тумани ҳокимликлари билан бирга олиб борилган изланишлардан сўнг Тарихий дарвозанинг жойлашуви ва кўринишига ойдинлик киритилиб, ушбу дарвоза Шайҳонтохур тумани, Навоий кўчаси, “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” олдида жойлашганлиги аниқланди.

“Шайҳонтохур меъморий мажмуаси”нинг тарихий дарвозаси “Гули шарқ қурилиш” лойиҳа институти томонидан лойиҳалаштирилган бўлса, ушбу тарихий дарвозани тиклаш ишлари “Ижод - Ижод” ХК томонидан амалга оширилди.

Маълумот учун: “Ижод – Ижод” ХК томонидан Тошкент шаҳрида “Шайҳонтохур мақбараси”, “Минг ўрик” мажмуаси, “Кўкалдош” мадрасаси, Ислом Университети, А.Навоий номидаги миллий кутубхона, “Минор” масжиди, Қўқон шаҳридаги “Худоёрхон Ўрдаси”, Наманган шаҳридаги “Хотира майдони мемориал комплекси”, Самарқанд шаҳридаги Улуғбек обсерваторияси, Регистон комплекси, Шоҳи Зинда комплекси каби бир қатор объектларда тиклаш, қайта тиклаш, таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Шайҳонтохур тарихий дарвозасини тиклаш учун Пудратчи корхона томонидан
4 ой давомида қурилиш тиклаш ишлари олиб борилиб, тайёр ҳолга келтирилди. Ушбу ишларни амалга ошириш жараёнида, объект ҳудудига тўғри келган дарахтларга зарар етказилмаслигига ҳам қаттиқ эътибор қаратилди.

Келгусида ушбу Тарихий дарвоза тарихимизнинг ажралмас бир қисми бўлиб қолиши, ушбу ишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги меҳнат жамоасининг ҳиссаси борлиги ҳам қувонарли ҳол.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|