“Ўзбекнефтгаз”: “Заковат” интеллектуал ўйинига старт берилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, жамият таркибидаги бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча жамиятда ёшлар сиёсати бўйича 2021 йилнинг 9 ой давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва “Заковат” интеллектуал ўйинини ўтказишни ташкил этишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда жамиятнинг Ёшлар иттифоқи раиси бошчилигида, аппарат ва тизим корхоналари ёшлар етакчилари иштирокида 2021 йилнинг 9 ойилиги бўйича ҳисоботлар ва йил якунигача бажарадиган ишлар тингланди.

Бунда тизим корхоналари ёшлар етакчилари томонидан йил бошидан бери амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг вилоятлар ҳудудида истиқомат қиладиган ёшлар билан учрашувлари ташкил этиш ҳолати, тизим таркибидаги корхона раҳбарларини ёшлар билан ишлаш ёндашуви, ёшлар муаммолари ва таклифларига муносабати ўрганилди.

Корхонада ёшларнинг сони ва улар тўғрисидаги маълумотлар хатловдан ўтказиш ва қайта рўйхат қилинганлиги, жойлардаги Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ўтказилган ишлар ҳолати сарҳисоб қилинди.

Жамият тизимида ишлаётган ёшларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш, бу борада билимли ва салоҳиятли ходимларга иқтидорини намоён этишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиш, уларни муносиб равишда рағбатлантириш, шунингдек, ходимларда илмни қадрлаш, билим олишга интилиш каби ишларни олиб боирш мақсадида, “Заковат” интеллектуал ўйинига страт бериш бўйича ёшлар етакчиларига топшириқлар берилди.

Бунда ҳар бир корхонада фаолият олиб бораётган ёшлар ўртасида жамоаларни ташкил қилган ҳолда “Заковат” интеллектуал ўйинларини ўтказиш ҳамда финал босқичига кучли ёшларни олиб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш белгилаб олинди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этиладиган спорт тўгараклари ва мусобақалари, талабаларга стипендиялар беришни йўлга қўйилганлиги ҳолати, “Заковат” интеллектуал ўйинлар ва ёшлар китобхонлигини ташкил этилиши таҳлил этилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган оилаларга кўмаклашиш тадбирлари бўйича ҳисоботлар тингланди.

2021 йил якунига қадар дастурда белгиланган вазифалар доирасида тизим ёшлари билан мунтазам равишда шуғулланиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режалаштирилиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|