“Ўзбекнефтгаз”: Россиянинг “Газпром” компанияси ҳамкорлигида кадрларнинг малакаси оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Россия Федерациясига 2017 йил 4–5 апрель кунлари амалга оширган Давлат ташрифи давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Газпром” АЖ ўртасида “Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида” меморандум имзоланган.

Мазкур меморандумга мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ходимларнинг малакаси ва билимларини ошириш мақсадида “Газпром корпоратив институти” томонидан ўқув курслари ташкил этилди.

Жорий йилнинг июнь ойида “Нефть-газ комплексида лойиҳаларни бошқариш” ва “KPI ва HR-менежмент бошқарув тизими” дастурлари бўйича малака ошириш курслари онлайн тарзда ташкил этилди. Унда 40 нафар соҳа ходимлари иштирок этишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|