“Ўзбекнефтгаз”: Қувурларга юқори аниқликда газ сарфини ўлчаш ускуналари ўрнатилмоқда

Бош саҳифа Русский

Маълумки айни пайтда “Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” инвестиция лойиҳаси доирасида “Uzbekneftegaz GTL” заводини хомашё ва ёқилғи газлари билан таъминлаш борасида мажмуада жадал ишлар олиб борилмоқда.

Газ таъминоти объектлари мазкур объектлар орасида асосийларидан бири ҳисобланиб, янги барпо этилаётган заводни хомашё ва ёқилғи газлари билан таъминлаш учун хизмат қилади. Газ таъминоти объектлари лойиҳаси доирасида иккита газ қувурини ётқизилиб, газ сарфини ўлчаш қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда газ қувурлари ётқизилиб, “Uzbekneftegaz GTL” заводини мавжуд магистрал газ қувурларига улаш ишлари муваффақиятли якунланди ва газ сарфини ўлчаш қурилмалари ўрнатилди.

Газ сарфини ўлчаш қурилмалари “Emerson” компанияси томонидан мазкур лойиҳа учун махсус тайёрланган бўлиб, ушбу турдаги қурилмалар газ сарфини ўлчашда ўзининг ўта юқори аниқлиги билан ажралиб турадиган ультратовушли сарф ўлчагичлар билан жиҳозланган. Газ сарфини ўлчаш қурилмаларининг янги авлоди бўлган ушбу қурилмалар республикамиз ҳудудида биринчи бўлиб “Шўртан газ кимё мажмуаси”да ўрнатилди.

Жорий йилнинг май ойида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ да “Ўзтрансгаз” АЖ га узатилаётган тозаланган табиий газ қувурига ҳам янги сарф ўлчаш ускунаси ўрнатилди.

Ушбу янги турдаги замонавий ускунада газнинг таркиби, зичлиги ва ҳарорати онлайн тарзда аниқланиб, газ ҳажмини халқаро талаблар асосида стандарт шароитларга келтирувчи махсус компьютер мавжуд. Ундаги анализатордан эса газнинг кимёвий таркиби тўғрисидаги маълумотлар жонли тарзда келиб туради ҳамда улар ёрдамида газнинг амалдаги сарфи ҳисобланади.

Ушбу ускунанинг ўрнатилиши “Ўзтрансгаз” АЖ га узатилаётган тозаланган табиий газнинг миқдорини юқори аниқлик билан ўлчаш имконини беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|