“Ўзбекнефтгаз”: Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг “HIGH FLOW” фильтрлари сув сифатини яхшилашда ижобий тенденция кўрсатди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги корхоналарда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириб бориш ҳисобига саноат ишлаб чиқаришида қўшилган қиймат занжири яратилиши таъминланмоқда.

Хусусан, “Jizzakh Himplast” қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган “HIGH FLOW” маҳаллий фильтрларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида саноат-тажриба синовлари ўтказилди.

Жорий йилнинг 21–22 апрель кунлари Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Jizzakh Himplast” қўшма корхонаси мутахассислари ҳамкорлигида “HIGH FLOW” фильтрларни монтаж ишлари амалга оширилди. Ўрнатилган фильтрлардан ўтказилган сув намуналари ихтисослашган лабораторияда дастлабки текширувдан ўтказилди.

Лаборатория синовлари асосида сув таркибидаги қаттиқлик, ишқорийлик, хлор ва қуруқ қолдиқларни камайганлиги аниқланди. Фильтрлар сув сифатини яхшилашда ижобий тенденция кўрсатди.

Ҳозирда саноат-тажриба синовлари давом этиб, кунлик мониторинг амалга оширилмоқда.

Фильтрни маҳаллийлаштириш натижасида нефть ва газ соҳасида импортни қисқартиришга замин яратади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|