December 3, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар учун халқаро стандартлар ва хавфсизлик маданиятига бағишланган ўқув-семинари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси ва “Термиз нефть базаси” МЧЖ мутахассислари учун халқаро стандартлар ва хавфсизлик маданиятининг асосий тушунчаларига бағишланган ўқув семинари ўтказиди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг иш режасига асосан ташкил этилган ушбу ўқув семинарда жами 20 дан ортиқ ходимлар иштирок этишди.

Унда “ISO 45001:2018”, “ISO 14001:2015” халқаро стандартлари ва хавфсизлик маданиятининг асосий тушунчалари ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан пудратчи ташкилотлар ўртасида шартнома тузишда тақдим этиладиган саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги низомининг моҳиятини очиб берувчи маърузалар ўқилди.

Шунингдек, семинар давомида стандартлар тарихи, жаҳондаги бахтсиз ҳодисалар тўғрисидаги статистик маълумотлар, хавфсизлик маданияти, соғлиқни муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш тизимини бошқариш ҳақида ҳам тушунчалар берилди. Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама этилди.

Бундан ташқари, дунёда содир бўлган глобал офатлар ҳамда унинг келиб чиқиш сабаблари, “ISO 45001” (OHSAS 18001) саноат хавфсизлиги ва соғлиқни муҳофаза қилишни бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, унинг самарадорлиги, хавфсизлик маданиятини ривожлантириш тизимини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг натижадорлиги ҳақида ҳам ахборотлар берилди.

Семинар сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди, мавзуга доир муҳокамалар ўтказилиб, ўзаро фикр алмашишди.

Саноат ва экологик хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг бош мутахассиси Лазиз Абдуллаев тайёрлади.

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|