“Ўзбекнефтгаз”: Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда “E-ombor” товар-моддий ресурслар ҳаракатини ҳисобга олиш электрон тизими жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 2 июлдаги “Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирла тўғрисида”ги ПҚ–5171-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, омборларда товар-моддий ресурсларининг ҳисобини юритишни рақамлаштириш ва автоматлаштириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, 2021 йил 18 август куни “Ўзбекнефтгаз” АЖда Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси ходимлари Ф. Эргашев, Ш. Шодиев ва А. Юлдашевлар томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот департаменти, Харидлар департаменти ходимлариига “E-ombor” товар-моддий ресурслар ҳаракатини ҳисобга олиш электрон тизими жорий этиш юзасидан семинар тренинг ўтказилди.

Хусусан, Жамият томонидан харид қилинган товар моддий ресурсларини омборга кирим қилишда ягона электрон миллий каталогидан фойдаланган ҳолда идентификациялаш кодлари асосида ишлар бажарилмоқда.

Семинар тренингда товарлар ягона электрон миллий каталогига мувофиқ акс эттирилиши ҳамда шартномаларнинг ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида рўйхат ўтказилиши тартиби ҳам ўрганилди.

Мазкур чора-тадбирлар амалга оширилиши товар-моддий ресурсларини автомат тарзда гуруҳлаш, таснифлаш, ҳамда омборлардаги товар моддий ресурсларини оператив таҳлил этиш, сотиб олиш ёки мавжуд захиралардан тўғри фойдаланиш ва бошқариш бўйича тезкор қарор қабул қилиш имконини яратади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|