“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарёда табиий газ қазиб чиқариш ҳолатини ўрганди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлиб 2021 йил прогноз кўрсаткичларини бажаришга қаратилган геологик-техник тадбирларни амалга ошириш режалари юзасидан “Денгизкўл” конида бўлди.

“Денгизкўл” конида амалга оширилаётган манзилли дастур ва лойиҳалар, қазиб чиқариш жараёнлари ҳолатини ўрганилди.

“Ишчи гуруҳ” дастлаб “Денгизкўл” конининг қазиб чиқариш ҳолати билан яқиндан танишиб, конда янги қурилаётган паст босимли Сиқув компрессор станцияси қурилиш майдонида бўлиб, 2-Сиқув компрессор станциясини қурилиш-монтаж ишлари билан яқиндан танишди.

Бошқарув раиси ушбу станцияни қисқа муддатларда ишга тушириш бўйича бошқарма ва тегишли департамент раҳбарларига кўрсатмалар берди.

Шундан сўнг, “Денгизкўл” конидаги “Денгизкўл сиқув компрессор станцияси”да мавжуд агрегатларида ўрнатилган “Waukesha 16V275GL” маркали газопоршенли двигателларни таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиб чиқилди.

Станцияни узлуксиз ишлашини, газ қазиб чиқаришни оширишга қаратилган геологик-техник чора тадбирларни ўз вақтида амалга оширишни таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга янги бурғилаш ишлари олиб борилаётган №324 ва 319-сонли қудуқлардаги бурғилаш жараёнлари ўрганилди.

Углеводородларни қазиб чиқариш, қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш жараёнларида янги йўналишлардан кенг фойдаланиш, қудуқларни капитал таъмирлаш ишларининг самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, технологик объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш каби масалалар юзасидан фикрлар алмашилди.

Бошқарув раиси кон маъсул ходимларига яна бир бор, пандемия шароити бекор қилинмаганини ёдда тутиш лозимлиги, унга қатъий амал қилган ҳолда қазиб чиқариш жараёнлари амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.

Эслатиб ўтамиз, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарё вилоятида табиий газ қазиб чиқариш ҳолатини ўрганиш ишларини давом эттиради.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|