“Ўзбекнефтгаз”: БМТ комиссияси вакиллари билан нефть ва газ соҳасига инновацияларни тадбиқ этиш масалалари муҳокама этилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистоннинг миллий инновацион сиёсат соҳасидаги долзарб маълумотларини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 1 июнда “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) иштирокида онлайн учрашувида иштирок этишди.

Консултатив онлайн учрашувда БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) Иқтисодий ҳамкорлик ва савдо бўлими Инновациялар сиёсатини яратиш секцияси ходими жаноб Якоб Фексер ва шу бўлим маслаҳатчиси Иммануэла Бадде хоним иштирок этишди.

Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш корхоналарида илмий ва инновацион технологияларни, хусусан, республика илмий салоҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси интелектуал мулк агентлиги томонидан тасдиқланган ихтироларни ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг бешта илмий текшириш институтлари ҳамда учта олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл хариталари” ва “Меморондиум”лар тасдиқланганлиги хорижий мутахассисларнинг алоҳида эътирофига сазавор бўлди.

Шу билан бирга, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш корхоналари ишчи ходимларини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Энг яхши рационализаторлик таклифи” ва “Энг яхши ишлаб чиқаришга тадбиқ қилинган янги техника-технология” танловини ўтказиш йўлга қўйилганлиги ва танловни ўтказиш механизми тушунтириб берилди.

Онлайн учрашув сўнгида мутахассислар ўртасида “Ўзбекистонда барқарор ривожланиш учун инновациялар" таҳлилий ҳисоботини тайёрлашда нефть ва газ соҳаси бўйича таклиф ва хулосалар алмашинилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|