“Ўзбекнефтгаз”: Амин ёрдамида газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 1-, 2-навбатлари таъмирланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводларидаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 1-, 2-навбатларини барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ишлари олиб борилди.

Қурилмаларда амалга оширилган таъмирлаш ишлари даврида бошқарма бош иншоат қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди ва қайта тайёрлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми қисқартирилишининг олди олинди.

Чора-тадбирнинг асосий мақсади қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини “ОʻzDSt 948–2016” стандарт талаблари даражасида бўлиши ва қурилмаларнинг газни қайта ишлаш лойиҳавий қувватларида ишлаш учун технологик жараёнларни яхшилашдан иборат.

Маълумот учун: “Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси” Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 1-навбати 1985-йилда, 2-навбати 1992 йилда ишга туширилган.

Қурилмалар газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларидан чиқаётган регенерация газларини олтингугурт ва карбонат ангидритдан тозалаш учун мўлжалланган. 1-навбат йиллик 0,8 млрд куб метр, 2-навбати 1,9 млрд куб метр регенерация газини қабул қилиш лойиҳавий қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|