November 17, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Ишлаб чиқариш кўрсаткичларига оид маълумотларни йиғувчи ва қайта ишловчи “SCADA” автоматлаштирилган тизими жорий этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан бошқарма ва корхоналарда ахборот технологиялари инфратузилмасини яхшилаш орқали маълумотлар алмашишнинг тезкорлигини таъминлаш борасида самарали натижаларга эришилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли объектларга 5 дона телекоммуникацион шкаф, 179 дона видеокузатув камералари ўрнатилган.

Бошқарма конларида Технологик жараёнларни бошқариш тизимини (АСУТП) жорий этиш бўйича 1 дона видеодевор (24 дона экрандан иборат), 350 дан ортиқ назорат ўлчов қурилмалари ўрнатилган ва ишга туширилган.

Бошқармага қарашли объектларда бугунги кунгача жами 7413 метр UTP туридаги тармоқ кабели ва 7057 метр оптик толали кабел ётқизилган, шунингдек, 32 та радиоалоқа антенналари ўрнатилган ва ишга туширилган.

Бундан ташқари, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишлаб чиқариш кўрсаткичларига оид маълумотларни йиғувчи ва қайта ишловчи “SCADA” автоматлаштирилган тизими жорий этилган.

Бошқармада 540 дона замонавий компьютер, 13 дона ноутбук, 274 дона принтерлар мавжуд бўлиб, компьютер билан таъминланганлик даражаси 88 фоизни ташкил этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|