October 27, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Табиий ва суюлтирилган газ нархи ўсишининг олдини олиш мақсадида Президент Қарори қабул қилинди

Бош саҳифа Русский

2021 йил 25 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5267-сонли Қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор табиий ва суюлтирилган газ нархи кескин ўсишининг олдини олиш, иқтисодиёт соҳанинг инвестициавий жозибадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ:

• 2021 йил 1 октябрдан бошлаб юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган табиий газни реализация қилишда акциз солиғининг ноль фоизлик ставкаси белгиланди;

• 2022 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга акциз солиғи солинмайди;

• тадбиркорлик субъектларига табиий ва суюлтирилган газни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини 120 кунгача муддатга фоизлар ҳисобланмаган ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда, кечиктириб (бўлиб- бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади;

• табиий газни, шунингдек, аҳолига суюлтирилган газни реализация қилиш тартибга солинадиган тарифлар (нархлар) бўйича амалга оширилади;

• табиий газни, шунингдек, аҳолига суюлтирилган газни унинг сотиб олиш нархидан (таннархидан) паст нархда реализация қилишда, солиқлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан белгиланган нархдан келиб чиқиб ҳисобланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Юридик департаменти

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|