February 28

“Ўзбекнефтгаз”: Ходимлар учун халқаро стандартлар, хавфсизлик маданиятини ривожлантириш бўйича ўқув-семинар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг ходимлари учун халқаро стандартларни тадбиқ этиш, хавфсизлик маданиятини ривожлантириш бўйича онлайн семинар ўтказилди.

Ушбу семинар “Ўзбекнефтгаз”АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг “Йўл харитаси”ни ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

“Йўл харитаси”да хавфсизлик маданиятини ривожлантириш, “ИСО 45001 ва ИСО 14001” халқаро стандартларининг талаблари бўйича ходимларнинг билим савияларини ошириш ва ривожлантириш вазифалари белгилаб олинган.

Семинарда Газли ва Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Муборакнефтгазсув таъминоти” МЧЖ, Қарши, Бухоро ва Мароқанд нефть базалари, “УНГ Петро” МЧЖларнинг жами 40 нафардан ортиқ ходимлари иштирок этишди.

Иштирокчиларга “ИСО 45001 ва ИСО 14001” халқаро стандартларининг талаблари, хавфсизлик маданиятини ривожлантириш, пудратчи ташкилотлар ўртасида шартнома тузишда тақдим этиладиган саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги низомининг моҳияти тушунтирилди.

Ушбу талабларни бажармаган пудратчи (субпудратчи) ташкилотларига нисбатан жарима санкциялари қўллаш тартиблари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Семинар сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди, мавзуга доир муҳокамалар ўтказилиб, ўзаро фикр алмашишди.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг этакчи мутахассиси Лазиз Абдуллаев тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|