January 6

“Ўзбекнефтгаз”: Жиззах нефть базасининг ўз ишида намуна кўрсатган ва бошқаларга ўрнак бўла олган ходимлари тақдирланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ҳар бир йил ўз ниҳоясига етиб борар экан, албатта, сарҳисоб қилинади. Нималарга эришилди-ю, режадаги қай бир юмуш бажарилмай қолди. Йил якунида “Жиззах нефть база” МЧЖ ва унинг тасарруфидаги филиалларда ҳам ходимлар билан учрашувлар ташкил этиди.

Жорий йилда вилоятдаги истеъмолчиларга нефть маҳсулотларини етказиб беришда ўз ҳиссасини қўшган барча ходимларга рағбат сифатида янги йил совғалари топширилди.

Масъулияти челанган жамиятнинг фаол ходимларига ташаккурнома, фахрий ёрлиқлар ҳамда эсталик совғалари берилди.

Янги йилни тўкин дастурхон атрофида нишонлашлари учун кам таъминланган, оилавий шароити оғир бўлган ходимларга гўшт тарқатилди.

Янги йил шодиёналари болалар учун беғубор орзу-умидлар байрамига айланган. Ушбу кунда Жиззах шаҳар 29-сонли "Мехрибонлик уйи"да тарбияланаётган болаларнинг ҳолидан хабар олинди ва тортиқ қилинган совғалар эса уларнинг қувончига қувонч қўшди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|