“Ўзбекнефтгаз”: Дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” экоакциясига Бошқарув раиси старт берди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 2 ноябрь куни яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Унда давлат раҳбари экологик вазиятни инобатга олган ҳолда дарахт экишни давлат сиёсати даражасига кўратишни маълум қилди ва йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Ушбу лойиҳада йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим ташкилотларида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ўтказилган экоакцияда иштирок этиб, завод ҳудудига кўчат экди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, бу хайрли ишга ҳисса қўшиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви ҳамда Акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раёсати билан ҳамкорликда тизим ташкилотларида жорий йилнинг 10 декабрь ойига қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” экоакциясини эълон қилиш бўйича қарор қабул қилинган.

Қарор доирасида тизим ташкилотларининг бино ва иншоатлари жойлашган майдонларда боғлар барпо этилиб, кўкаламзорлаштириш режалаштирилган бўлиб экиладиган дарахт кўчатлари ҳудудларнинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда танланмоқда.

Бошқарув раиси ташаббуси билан бугун “Ўзбекнефтгаз” АЖ Департамент ва алоҳида бўлим бошлиқлари ҳамда марказий аппарати ходимлари Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Бирлашган” ва “Илтифот” маҳаллалари ҳудудларида икки минг тўпга яқин манзарали дарахтлар кўчатларини экишди.

Бундан ташқари, йўл ва дала четларига ҳам дарахт кўчатларини ўтказиш режалаштирилмоқда. Экилган ҳар бир дарахт агротехник талаблардан келиб чиққан ҳолда минерал ва органик ўғитлар билан парвариш этилади, зараркунандалардан ҳимоя қилиш муддатли тарзда ўргнаиб борилади.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|